1

15 февралдан баҳорги Умра мавсуми бошланади

ЖАМИЯТ 11.02.2014, 14:54
15 февралдан баҳорги Умра мавсуми бошланади
Республика бўйлаб баҳорги Умра мавсумида 5 750 нафар зиёратчиларимиз муборак сафарга юборилишлари режалаштирилмоқда. 

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизматининг [url=http://www.religions.uz/]хабар беришича, “Умра-2014” баҳорги мавсуми жорий йилнинг 15 февралидан 15 майга қадар давом этади.

Жумладан, 2013 йил Рамазон мавсумида Саудия Арабистони томонидан кўрсатилган муайян сабабларга кўра Умра сафарига бора олмаган 400 нафарга яқин зиёратчилар Жамоатчилик кенгаш қарорига асосан “Умра-2014” баҳор мавсумида зиёратга юборилиши кўзда тутилган.

Мадина шаҳрида зиёратчиларимиз 4 кун давомида Масжиди Набавийдан 25 метр масофадаги “Ажниҳа Тоййиба” меҳмонхонасида яшаб, барча муқаддас қадамжоларни зиёрат этадилар. Маккада эса узоқлиги 1 000 метрда жойлашган “Намаа ал-Мавадда” меҳмонхонасида 6 кун истиқомат қилиб, Умра ибодатларини адо этишга муяссар бўладилар.

Зиёратчиларимизга 8 нафар ишчи гуруҳи, 27 нафар шифокор, 4 нафар ошпазларимиз кечаю кундуз хизмат кўрсатишади. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1