«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ва жамоа бош мураббийи Унаи Эмерининг муносабатлари борган сайин таранглашмоқда.
Le Parisien нашри хабарига кўра, бу келишмовчилик Неймар ва Кавани ўртасида жарима зарбаларини ким амалга ошириши ҳақида кетган баҳсдан сўнг юзага келганди. Ўшанда мураббий Неймарни жамоанинг асосий пенальтичиси этиб тайинламаганди.
Маълум бўлишича, Неймар шундан буён мураббийга эътироз билдириб келмоқда. Унинг ватандошлари Дани Алвес ва Тиагу Сильва эса уни қўллаб-қувватлаб туришибди.






