1

Ўзбекистон давлат циркида “Варшава цирки” халқаро дастури тақдим этилмоқда

ШОУ-БИЗНЕС 11.02.2014, 16:37
Ўзбекистон давлат циркида “Варшава цирки” халқаро дастури тақдим этилмоқда
Ушбу дастур Ўзбекистоннинг халқаро маданий алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг амалий самараларидан биридир.

Шу кунларда Польша, Беларусь, Германия, Россия ва бошқа мамлакатлардан келган цирк артистлари ўз маҳоратини намойиш этиш ва тажриба алмашиш мақсадида пойтахтимизда меҳмон бўлиб турибди, дея хабар беради ЎзА.

Ўзбекистон давлат цирки манежида ўз чиқишларини намойиш этиш – ҳар қандай цирк артисти учун улкан шараф. Зеро, бир асрдан зиёд тарихга эга ўзбек миллий циркининг жаҳонда ўз ўрни ва мавқеи бор.

«Варшава цирки» деб номланган ушбу халқаро дастур ёрқин ва қизиқарли чиқишларга бой. Ҳинд филлари иштирокидаги аттракцион дастурнинг энг томошабоп қисмидир.

Айни пайтда улкан совун пуфаклари намойиш қилинадиган чиқиш, африкача олов рақси, эквилибристлар,
акробатлар, жонглёрларнинг чиқишлари ҳам томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1