1

Халқаро пул ўтказмаларидан бири ўз фаолиятини тўхтатди

ЖАМИЯТ 11.02.2014, 16:57
Халқаро пул ўтказмаларидан бири ўз фаолиятини тўхтатди
“Мигом” халқаро пул ўтказмалари тизими ўз фаолиятини тугатди, бу ҳақда РИА ФедералПресс нашрига асосланиб, Pressnews.uz [url=http://pressnews.uz/]хабар бермоқда.

Тўлов тизимидаги муаммолар ўтган йилнинг куз ойларида бошланган, бу эса унинг асосчиси ҳисобланган “Евротраст” банкининг лицензияси бекор қилинганлиги билан боғлиқ. Ўтган йил оҳиридан тизим фаолиятидаги узилишлар нафақат Россия, балки Украина, Ўзбекистон, Тожикистонда ҳам бўлган.

Пул ўтказмаларининг йиллик айланмаси 70 миллиард рублни ташкил қилади. “Мигом” халқаро пул ўтказмалари тизими 2002 йилда ташкил топган бўлиб, даставвал у “Евротраст” банки бўлими сифатида кейин эса мустақил тўлов тизими сифатида фаолият юритган.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1