Sevimli

БОШИГА САККИЗ КИЛОГРАММ АСАЛАРИ ЎРНАТГАН ОДАМ

Рекорд 03.11.2017, 15:15
БОШИГА САККИЗ  КИЛОГРАММ АСАЛАРИ ЎРНАТГАН ОДАМ

Шифобахш, тоза асал кимга ёқмайди, дейсиз. Аммо, бир пиёла асал олиш учун миллионлаб арилар тинимсиз меҳнат қилиши керак бўлади. Бундан ташқари, ариларнинг нишидан қўрқмайдиган асаларичиларга ҳам балли, дейиш керак...

Орифжон ака Илёсов Сирдарё вилоятида яшайди. Ўттиз беш йилдан бери асаларичилик билан шуғулланиб келади. Уни асаларилар билан “оға-ини” тутинган ҳам дейиш мумкин. Энг ҳайратланарлиси, у асалариларнинг нишидан зиғирча қўрқмайди. Суратда кўриб турганингиздек, юз-кўзларини асалари қоплаб олган бўлса-да, биз билан бемалол суҳбатлаша олди.

— Орифжон ака, ўзин­гизни қандай ҳис қиляпсиз?

— Одатдагидек, бироз ноқулай-ку, лекин хотиржамман.

— Асалари чақиши одам ҳаёти учун хавфли эмасми?

— Аллергияси бор одамлар учун жуда хавфли. Соғлом одамни ҳам бирваракайига 50-60 та ари чақса, ҳушидан кетиб қолиши мумкин. Лекин бизнинг касбимиз шунақа. Асаларининг нишига дош беролмайдиган одам асаларичи бўлиши қийин.

— Ҳозир бошингизда қанча асалари тўпланган?

— Сонини аниқ айтолмайман, лекин умумий оғирлиги саккиз килограммга боради.

— Бу нима ўзи? Шунчаки қизиқишми, соғломлаштириш машғулотими?

— Ҳар иккаласи. Чунки асалари ёрдамида ультрабинафша нурлари бош миядаги турли иллатларни йўқотишга ёрдам беради.

— Асалнинг ясамаси билан ҳақиқийсини қандай ажратса бўлади?

— Битта пиёлага қайноқ сув қуйиб, унга бир қошиқ асал аралаштирганимизда, унинг ҳиди, таъми ўзгар­маса, демак, у ҳақиқий асал ҳисобланади.

Дарвоқе, Ориф ака асаларига чақтириш бўйича турли беллашувларни ҳам ташкил этиб туради. Энг бардошли иштирокчига асал берилади. Сиз ҳам бардошингизни синаб кўрмоқчимисиз, Сирдарёга бораверинг!

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+35.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10830.17
USD -16.91
11391.17
EUR -19.96
203.96
RUB 0.07
1