АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДА "MADE IN UZBEKISTAN" КЎРГАЗМАСИ

'ТОШКЕНТДА "MADE IN UZBEKISTAN" КЎРГАЗМАСИ 'ning rasmi

Жорий йилнинг 7-9 ноябрь кунлари "Ўзэкспомарказ"да "Made in Uzbekistan" деб номланган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

Мамлакатимиз иқтисодий соҳа ютуқларини намоён этиш мақсадида ташкил қилинаётган мазкур кўргазмада юқори сифатли, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, хорижлик ишбилармонлар, йирик компаниялар иштирок этиши кутилмоқда.

"Made in Uzbekistan" кўргазма ярмаркасида эркин иктисодий зоналар, технопарклар, енгил саноат, фарма­цевтика, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, қурилиш, халқ истеъмоли моллари, автомобилсозлик, кимё саноати, йўл-транспорт инфратузилмаси, электротехника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари, агросаноат ютуқлари, янги турдаги маҳсулотлар, таълим ва бошқа турдаги хизматлар намойиш этилади.

Шу боис кўргазма маҳаллий ва хорижий ишбилармон доиралар, йирик компаниялар, хусусий корхоналар вакилларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бугунги кунга қадар унда иштирок этиш истагини билдирган корхоналар сони 200 дан ортди.

Айни пайтда "Ўзэкспомарказ"нинг www.uzexpocentre.uz веб-сайтида ҳам иштирокчиларни масофавий рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда.

Кўргазма бир вақтнинг ўзида "Ўзэкспомарказ"нинг 4 павильонида бўлиб ўтади. Унинг доирасида семинарлар, маҳсулотлар ва хизматлар намойиши ўтказилади. Чет эллик ҳамкорлар билан манфаатли шартномалар имзола- нади.

    Бошқа янгиликлар