Sevimli

Энг узун сосиска тайёрланди

Рекорд 04.11.2017, 13:00
 Энг узун  сосиска тайёрланди

Колбаса маҳсулотларини севиб тановул қиласизми? Унда сизга колбаса ва сосисканинг ўртача узунлиги атиги бир неча ўн сантиметр бўлиши жуда яхши маълум. Хорватиялик ошпазлар умумий узунлиги 500 метрга етадиган сосиска тайёрлашди. Бунинг учун уларга 400 кг. гўшт, 10 кг. туз, 4 кг. саримсоқ ва сосиска учун ярим километр ўрам керак бўлди. Уни яхшилаб қовуриш учун эса марказий майдонга улкан грилл ўрнатилди.

Тайёр бўлган улкан сосиска бемалол 3 мингга яқин инсоннинг қорнини тўйдира олади. У бугунга қадар тайёрланган дунёдаги энг узун сосиска сифатида “Гиннесснинг рекордлар китоби”дан ўрин эгаллади.

Хорватлар шу натижа билан кифояланишади, деб ўйлаяпсизми? Йўқ, албатта. Ташкилотчилар келаси йилда ҳам яна бир худди шундай акция ўтказишни режалаштиришмоқда. Агар ҳаммаси рисоладагидек кечса, бу сафар сосисканинг узунлиги роппа-роса бир км.ни ташкил этиши керак.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+35.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10830.17
USD -16.91
11391.17
EUR -19.96
203.96
RUB 0.07
1