1

Оёқсиз туғилган гимнастика чемпиони

Рекорд 06.11.2017, 11:24
Оёқсиз туғилган гимнастика чемпиони

Америкалик Жен Брикер ирсий касаллик туфайли оёқсиз туғилган. Шу сабабли ота-онаси ундан воз кечади, қизалоқни эса Брикерлар оиласи асраб олади. Брикерлар Женнинг болаликдан гимнаст бўлишни орзу қилганидан хабар топгач, уни 16 ёшида спорт мактабига олиб боришади. Ушбу қарор нафақат қизалоққа оламшумул ғалаба тақдим этди, балки насл-насаби ҳақидаги сирнинг очилишига замин яратди.

Жен ҳам кўплаб ҳаваскор гимнастлар қатори 1996 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби америкалик Доминик Хелена Мосина-Каналесни ўз кумири деб биларди.

“Балки бунга ишонмассан, аммо сенинг ҳақиқий шарифинг Мосина эди”, — дея Женга ҳужжатларини кўрсатганди унинг асраб олган онаси. Шу тариқа чемпион Доминик Женнинг туғишган опаси экани ўз тасдиғини топади. Гимнастикага бўлган муҳаббат унинг қонида бор эди. Эҳтимол, айни шу нарса қизалоқнинг муваффақиятга эришишида ёрдам бергандир: у мусобақада ғолиб чиқиб, штат чемпионига айланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1