Калим ўзининг ноодатий кўриниши туфайли ўз ёшидаги болалар бажарадиган оддий юмушларни ҳам уддалаш имкониятидан маҳрум. Унинг ота-онаси бир ойда 22 доллар ишлаб топади, шунга қарамай фарзандининг дардига нажот топишга уринмоқда. Аммо барчаси бефойда. Ҳатто гўдакка ёрдам қўлини чўзишни хоҳлаётган шифокорлар ҳам буни қандай бажаришни билолмай ҳайрон. Тиббиёт ходимлари Калим билан боғлиқ ҳолат ҳали дунё тажрибасида кузатилмаганини айтиб, аниқ ташхис қўйишга ҳам қийналяптилар.