1

Олимпиада айни қизғин паллада "Тошкент-Сочи" авиарейси бекор бўлди

ЖАМИЯТ 13.02.2014, 21:32
Олимпиада айни қизғин паллада "Тошкент-Сочи" авиарейси бекор бўлди
12 феврал куни Тошкентдан Сочига парвоз амалга ошириши керак бўлган авиарейс Россиянинг “Аэрофлот” компанияси томонидан бекор қилинди. 

Pressnews нашрининг Рodrobno.uz нашрига таяниб [url=http://pressnews.uz/article/967]хабар беришича, Тошкентдан 13 феврал куни соат 3:30 да учиши керак бўлган №SU5337 рейси бекор бўлган. Ушбу рейсда учиши керак бўлган йўловчилар 12 феврал куни кечқурун рейс бекор қилинганлиги ҳақида огоҳлантириш олишган.

Бироқ қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтаётган жойга парвоз қилаётган рейснинг бекор қилинганлиги сабаблари тушунтирилмади.

Авиакомпания даставвал Олимпиадага ҳарид қилинган чипталар Тошкентдаги “Аэрофлот” офисларида қайтарилишини маълум қилди. Бироқ у ерда ишқибозларга бу борада ёрдам бера олишмади ҳамда авиачипта пулини комиссиясиз шаҳар авиакассаларида қайтарилишини айтишди.

Айтиш жоизки, Тошкентда Россиянинг хоккей жамоасига ишқибозлик қилиш учун боришни истаганлар ҳам топилди. 

Бошқа манбаларнинг хабар беришича, “Тошкент-Сочи-Тошкент” рейси жорий йилнинг 17 мартигача бекор қилинган. Бироқ бу борада Россия авиакомпанияси ҳеч қандай изоҳ бермаган. 

Дарвоқе, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси Миша Генинг фигурали учиш бўйича мусобақалардаги иштироки айнан бугун, 13 феврал куни бўлиб ўтди. 

Sports.uz [url=http://sports.uz/uz/]хабар беришича, Олимпиаданинг 6-кунидан ўрин олган фигурали учиш бўйича қисқа дастур чиқишида Миша Ге ўз композациясини томошабинлар ва ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола этди. Спорт оламининг энг нуфузли мусобақасида илк маротаба иштирок этаётган Миша  қисқа дастур бўйича 68.07 балл қўлга киритди.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1