1

Жанубий Корея ва КХДР юқори даражадаги иккинчи музокараларни ўтказди

ДУНЁ 14.02.2014, 11:50
Жанубий Корея ва КХДР юқори даражадаги иккинчи музокараларни ўтказди
Бугун Жанубий Корея ва КХДР иккинчи юқори даражадаги музокараларни якунлади.

Бу ҳақда РИА ахборот агентлиги хабар бермоқда. Ҳозирча томонлар музокаралар юзасидан ҳеч қандай расмий баёнот беришмади.
 
Музокаралар Пханмунчжом чегара пунктида бўлиб ўтди. Унда 1950-1953 йилларда Корея уруши вақтида ажралиб кетган оилаларнинг учрашувлари муҳокама қилинди. Шунингдек, КХДР Жанубий Кореядан Америка-Жанубий Корея ҳарбий ўқув машғулотларини бекор қилишни талаб қилди. 
 
Аввалига ажралиб кетган оилалар учрашувлари 20-25 феврал кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. 2013 йилнинг куз ойида томонлар учрашувни ташкил қилишга тайёр эдилар, аммо сўнгги паллада учрашув бекор қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1