АсосийJamiyat

​ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЭЛЕКТРОН КИТОБИНИНГ МОБИЛ ВЕРСИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

'​ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЭЛЕКТРОН КИТОБИНИНГ МОБИЛ ВЕРСИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ'ning rasmi

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни рўйхатга олиш электрон китоби такомиллаштирилиб, унинг мобиль версияси ҳам ишлаб чиқилди.

Ушбу тизимдан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъекти электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда http://etk.minjust.uz сайтига кириши ҳамда пароль олиши лозим.

Бу тизимда:

- текширишларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари билан танишиш;

- текширишларнинг режа-жадвали билан танишиш;

- адлия органларининг “ишонч телефони” рақамларига ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат йўллаш имконияти мавжуд.

Ушбу тизим назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлигига тезкорлик билан баҳо беришга, уларнинг фаолиятига ноқонуний равишда аралашувларга чек қўйишга, бузилган ҳуқуқ ва манфаатларни тиклашда муҳим аҳамият касб этади.

Мобиль иловани юклаб олишни тавсия этамиз:

https://play.google.com/store/apps/details?id=com....

    Бошқа янгиликлар