АсосийJamiyat

«ДУГОНАЛАР БОРМИСИЗ, ОМОНМИСИЗ..?» ШЕЪРИНИ ШАРОФ РАШИДОВ КИМГА АТАГАН?

'«ДУГОНАЛАР БОРМИСИЗ, ОМОНМИСИЗ..?» ШЕЪРИНИ ШАРОФ РАШИДОВ КИМГА АТАГАН?'ning rasmi

Атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш юзасидан Республикамизда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг Жиззахга қилган сафарлари бу улуғ инсоннинг Ўзбекистон тарихидаги ўрни ва аҳамияти нечоғли юқори эканлигини намоён қилди.

Навбатдаги тадбирларнинг бири Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 8 умумтаълим мактабида ўтказилди.

Шароф Рашидов сиймосини абадийлаштириш, таваллудининг
100 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида вилоят миқёсида кўплаб тадбирлар ташкиллаштирилган бўлиб, уларга минглаб ўқувчи-ёшлар жалб қилинмоқда.

Халқимизнинг оташқалб фарзанди Шароф Рашидов 1917 йил 6 ноябрда Жиззах шаҳрида туғилган. 1935 йилда Жиззах педагогика техникумини, 1941 йилда Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тугатган.

1937 1941-йилларда Самарқанд вилояти газетасида масъул котиб бўлиб ишлаган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 1941 йил ноябрда-1942 йилларда урушда иштирок этган. 1943 йилларда Самарқанд вилояти газетасида муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир лавозимларида фаолият юритади.

Кейин Ўзбекистон КП Самарқанд вилоят комитети котиблиги лавозимида 1944 1947-йилларда ишлаган.

1947 1949-йилларда «Қизил Ўзбекистон» газетаси муҳаррири, 1949 1950-йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси сифатида фаолият олиб борган.

1950 йиллардан бошлаб Шароф Рашидов фаолиятида янада маъсулиятли давр бошланди. 1950 йилларда Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси этиб сайланди.

Ушбу вазифада 1959 йилгача фаолият юритган. 1959 йилдан то умрининг охиригача республиканинг биринчи раҳбари сифатида Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасини бошқарди.

Шу билан бирга Рашидов ўтган асрнинг 30 йилларидан бадиий ижод билан шуғулланган. «Самарқанд куйлари» номли илк шеърий китобчаси босилиб чиққан.

"Дугоналар бормисиз, омонмисиз,
Жам бўлишиб, очилиб гулзормисиз..."

сатрларини хиргойи қилмаган инсон бўлмаса керак.

Бу сатрлар Шароф Рашидов қаламига мансуб. Рашидов ўз онасининг хотирасига ушбу шеърни бағишлаган.



    Бошқа янгиликлар