АсосийJamiyat

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯИМ ЎТГАН ЙИЛНИНГ МОС ДАВРИГА НИСБАТАН 5,3 ФОИЗГА ЎСДИ

'ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯИМ ЎТГАН ЙИЛНИНГ МОС ДАВРИГА НИСБАТАН 5,3 ФОИЗГА ЎСДИ'ning rasmi

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯИМ ЎТГАН ЙИЛНИНГ МОС ДАВРИГА НИСБАТАН 5,3 ФОИЗГА ЎСДИ

Давлат статистика қўмитасининг 2017 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича ҳисоботида айтилишича, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот жорий нархларда 170 074,8 миллард сўмни ташкил этди. ЯИМнинг ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,3 фоизни ташкил этди.

Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари ЯИМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати 103,5 фоиз, (ЯИМ таркибидаги улуши – 16,9 фоиз), саноат – 104,1 фоиз (25,0 фоиз), қурилиш – 105,3 фоиз (7,4 фоиз), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 106,5 фоиз (11,6 фоиз), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 107,3 фоиз (13,1 фоиз) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 106,0 фоиз (26,0 фоиз) ни ташкил қилди.

2017 йилнинг январь–сентябрда ЯИМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши 50,7 фоизни ташкил қилди, бу эса 2016 йилнинг январь-сентябрига нисбатан 0,6 пунктга камдир (51,3 фоиз). Жумладан, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари 0,6 пунктга камайди ва ҳисобот даврида 13,1 фоизни ташкил қилди. Савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар улуши 0,5 пунктга ошди ва 11,6 фоизни ташкил қилди, хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар улуши 2016 йил январь–сентябрдаги 26,5 фоиздан 2017 йил январь-сентябрда 26,0 фоизга тушди.

Мулкчилик шакллари бўйича ЯИМ умумий ҳажмининг 80,3 фоизи иқтисодиётнинг нодавлат секторига, 19,7 фоизи – давлат секторига тўғри келди.

    Бошқа янгиликлар