Эндиликда халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда 1-3 ўринни эгаллаган ўқувчилар олий таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади...
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги 892-сонли қарорига мувофиқ, Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, Республика (1-ўрин) ва халқаро танловлар ва мусобақаларнинг, хусусан Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатининг индивидуал турларида ғолиб чиққан (1-3 ўринлар) академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчилари олий таълим муассасасига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилиниши белгиланди.






