АсосийDunyo

САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

'САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ'ning rasmi

САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Гонконг университети олимлари фикрича, камида олти ой мобайнида аспиринни кичик дозаларда истеъмол қилиб туриш саратон хавфини сезиларли даражада камайтираркан.

Мутахассислар ушбу йўналишда 600 мингдан зиёд кишилар иштирокида тадқиқот олиб боришди. Таҳлиллар аспирин, айниқса, овқат ҳазм қилиш тизимида учрайдиган онкологик касалликларнинг олдини олишда самарали восита эканлигини кўрсатди. -Мазкур дорини қабул қилиш натижасида жигар ва қизилўнгач саратонига чалиниш эҳтимоли 47, ошқозон саратони хавфи 38, ошқозон ости бези саратони эҳтимоли 34, тўғри ва йўғон ичак саратонига чалиниш хавфи 24 фоизга камайган.

“У, шунингдек, лейкемия, ўпка ва простата бези саратонида ҳам ижобий таъсир қилади”, дейди профессор Келвин Цой.

    Бошқа янгиликлар