АсосийDunyo

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ УЛУШИ ОШАДИ

'МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ УЛУШИ ОШАДИ'ning rasmi

МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ УЛУШИ ОШАДИ

Мексикада энергетика соҳасини такомиллаштириш учун 80 миллиард АҚШ долларидан зиёд маблағ йўналтирилади.

Мамлакат энергетика вазири Педро Хоакин Колдуэллнинг сўзларига кўра, кўзда тутилган лойиҳаларни рўёбга чиқариш мақсадида 125 та компания билан шартномалар тузилди. Режага мувофиқ, инвестициялар тадқиқот ва ишлаб чиқариш, сейсмик хавфсизликни таъминлаш, газ қувурларини қуриш ҳамда муқобил энергияни ривожлантиришга жалб қилинади.

2024 йилга бориб, ушбу мамлакатда электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг 35 фоизини шамол ҳамда қуёш энергияси ҳисобига қоплаш режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар