1

Пенсияси нотўғри ҳисобланганидан норози фуқарога Пенсия жамғармасига қайта мурожаат қилиш айтилди

ЖАМИЯТ 18.02.2014, 12:12
Пенсияси нотўғри ҳисобланганидан норози фуқарога Пенсия жамғармасига қайта мурожаат қилиш айтилди
Мен 35 йил мактабда ўқитувчи бўлиб фаолият юритдим. Ундан олдин 14 ёшимдан ўқишга киргунча колхозда ишлаганман. Пенсия ҳисоблашда эса фақат ўқитувчилик фаолиятим ҳисобга олинган. Шу тўғрими? (Болтаев Сулаймон, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани)
 
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 35-бандининг “а” кичик бандига кўра, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қуйидагилар қўшиб ҳисобланади: 
1965 йилгача бўлган даврда жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқишда, ушбу йилдаги меҳнат билан қатнашиш кунлари сонидан қатъи назар, ҳар бир ишлаб берилган йил иш стажига бир календарь йил сифатида қабул қилинади.
1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади. Агар жамоа хўжалиги аъзоси жамоа хўжалигида меҳнатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини жамоа хўжалиги аъзолари таркибига қабул қилиш (чиқиш) йилида бажарган бўлса, у ҳолда унинг иш стажи жамоа хўжалиги аъзолари таркибига қабул қилинган санадан (чиқиш санасигача) бошлаб қабул қилинади.
Жамоа хўжалигида меҳнатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, меҳнатнинг амалдаги давомийлиги бўйича иш вақти ҳисобга олинади.

Мурожаатда фуқаронинг колхозда неча йил ишлагани, буни тасдиқловчи ҳужжатлар бор-йўқлиги тўғрисида маълумот берилмаган. Шу сабабдан фуқарога пенсия тўғри ёки нотўғри белгилангани хусусида якуний фикр билдириб бўлмайди. Мурожаат этувчига мазкур масала юзасидан ёзма изоҳ беришни сўраб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўзи яшаб турган жойдаги туман (шаҳар) бўлимига мурожаат этиш тавсия этилади.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1