Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси танлов эълон қилди

ЖАМИЯТ 18.02.2014, 14:43
Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси танлов эълон қилди
Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси ўзининг фейсбукдаги [url=https://www.facebook.com/olmoniya]саҳифасида фото-танлов эълон қилди.
 
Танлов 10 ҳафта давом этади. Ҳар сешанба куни саҳифада битта расм жойлаштирилади. Иштирокчи ушбу расмда Германиядаги айнан қайси жой тасвирланганлигини топиши керак.
 
Расм эълон қилинган кундан бошлаб уч кун давомида, яъни кейинги пайшанба куни соат 15:00 га қадар расм тагида шарҳ ёзиб, ўз жавобларини қолдиришлари керак. Пайшанба куни соат 15:00 да элчихона тўғри жавобни эълон қилади ва шу тариқа битта босқичга якун ясалади.
 
Тўғри жавоблар ҳисобга олиб борилади ва уларга бир очкодан берилади. Шу тарзда танлов 10 ҳафта давом этади. Энг кўп очко тўплаган, яъни, имкон қадар барча расм-саволларга тўғри жавоб берган иштирокчи ғолиб чиқади.
 
Бир неча киши бир хил очко тўплаган ҳолда, ғолиб қуръа орқали аниқланади. Соврин "Olympus" маркали фотокамера.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1