1

МИСРДАН КЕЛГАН ОДАМ

МАДАНИЯТ 10.11.2017, 16:13
МИСРДАН КЕЛГАН ОДАМ
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алиаскар Фатхуллиннинг «Явдат Ильясов. Марсдан келган одам» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур ҳужжатли фильм «Тропа гнева», «Согдиана», «Пятнистая смерть», «Заклинатель змей», «Месть Анахиты» каби асарлар ижодкори, тарихчи-ёзувчи Явдат Илясовнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Лойиҳа Ш.Марджани жамғармаси хайрихоҳлиги остида амалга оширилди.

Явдат Илясовнингнинг жумбоқлар, ғаройиб воқеаларга бой ҳаёти уни уникал шахс сифатида шакллантирди. 50-70 йилларда хатто ўрта мактабни тамомламаган одам ҳозирги кунда Ўзбекистонда ва чет элларда қайта-қайта нашр этилаётган китобларни яратганига ақл бовар қилмайди.

У нафақат тарихий шохасралар, шеърий асарлар, сценарийлар ёзиб, рус тилига таржималар қилган, балки ўзи ҳақида фантастик асарлар ҳам яратган. Улардан бири – унинг Марсдан келганлиги ҳақидаги ҳикоядир. Буни у ўз ўғлига тунги эртак сифатида сўзлаб берар эди.

Фильм режиссёрнинг Явдат Ильясовни яқиндан таниган инсонлар билан суҳбати асосида қурилган. Ёзувчи ҳақидаги хотиралари билан унинг ўғли Джангар Ильясов, қизлари Клара Ларина ва Илона Ильясова, келини Саида Ильясова, набиралари Роман Ларин ва Марьям Ильясова, шоир Раим Фарходий, ёзувчи Сухроб Муҳамедов, киноактёр Рустам Сагдуллаев, санъатшунос Тигран Мкртичев, ёзувчи Борис Голендерлар ўртоқлашдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1