"Спорт" телеканалида Англия, Италия, Испания чемпионатлари яна намойиш қилинади

ЖАМИЯТ 19.02.2014, 12:42
"Спорт" телеканалида Англия, Италия, Испания чемпионатлари яна намойиш қилинади
1 мартдан бошлаб ЎЗМТРКнинг “Спорт” телеканали орқали Европанинг кучли бешлик чемпионатлари эфирда узатила бошлайди.  Бу ҳақда uff.uz сайти “Эрудит Спорт” газетасига таяниб хабар бермоқда. 

24 февралдан 2 мартгача мўлжалланган теледастурда Англия чемпионатидан ўрин олган Челси-Фулхэм, Италия чемпионатининг Рома-Интер,  Испания чемпионатининг Атлетико-Реал учрашувлари тўғридан-тўғри эфирда узатила бошлайди.

Шу тариқа энди “Спорт” телеканали орқали Англия, Германия, Испания, Италия, Франция чемпионатларини, Европа ва Осиё чемпионлар лигаси, Европа Лигаси мусобақаларини тўғридан-тўғри кузатиш имкониятига эга бўламиз.
  
СЕШАНБА, 25 ФЕВРАЛЬ

21.55 «АЛ ФОТИХ» - «БУНЁДКОР» 
00.40 «Олимпиакос» - «Манчестер юнайтед»
3.05   «ЗЕНИТ» - «БОРУССИЯ»Д. 

ЧОРШАНБА, 26 ФЕВРАЛЬ

00.40 «ГАЛАТАСАРАЙ» - «ЧЕЛСИ» 
3.05 «ШАЛЬКЕ 04» - «РЕАЛ»М 

ПАЙШАНБА, 27 ФЕВРАЛЬ

22.55 ЕВРОПА ЛИГАСИ 
1.00   ЕВРОПА ЛИГАСИ 

ШАНБА, 1 МАРТ

19.50 «ФУТБОЛ КУНИ». «ФУЛХЭМ» - «ЧЕЛСИ». 
22.20 «ФУТБОЛ КУНИ». «БАВАРИЯ» - «ШАЛЬКЕ 04». 
00.45 «ФУТБОЛ КУНИ». «РОМА» - «ИНТЕР». 

ЯКШАНБА, 2 МАРТ

20.45 «ФУТБОЛ КУНИ». «АТЛЕТИКО» - «РЕАЛ». 
00.30 «ФУТБОЛ КУНИ». «Милан» - «Ювентус». 

Эслатиб ўтамиз, “Спорт” ТВ Европа чемпионатлари ўйинларни 2013 йилнинг апрел ойидан тўхтатган эди. 10 ойлик танаффусдан сўнг севимли клубларимиз учрашувлари яна телеканалга қайтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1