1

Киев тўқнашувларида ҳалок бўлган 28 киши ҳотирасига мотам куни эълон қилинди

ДУНЁ 20.02.2014, 11:43
Киев тўқнашувларида ҳалок бўлган 28 киши ҳотирасига мотам куни эълон қилинди
Сешанба куни Киевда Олий раданинг йиғилишида оппозиция 2004 йилдаги конституция ҳамда парламент ва президент бошқарув шаклини қайтаришни талаб қилди.

Шу кундан бошлаб Киев кўчаларида норозилар ва ҳуқуқни сақлаш органи ходимлари орасида яна тўқнашувлар юз берди. 

ИИБнинг берган маълумотларига кўра, тўқнашув оқибатида 800 киши жароҳатланган.

Украина соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, ушбу тўқнашувлар оқибатида 28 киши ҳалок бўлган ва 445 киши шифокорларга муроажаат қилган.  

Киевнинг марказий кўчаларидаги тўқнашувлар оқибатида 18 феврал соат 10:00 дан 20 феврал 06:00 гача тез ёрдам хизматига 445 киши мурожаат қилган. Улардан 287 нафари шифохонага ёткизилган, - дейилади вазирлик хабарида. 

РИА ахборот агентлигининг хабар қилишича, шифохонага юборилганлардан 88 нафари ҳуқуқни сақлаш органи ходимлари, 6 нафари журналистлар, тўрт бола ҳамда икки нафар чет эл фуқароларидир.  

Украина Президенти Виктор Янукович 20 феврал, пайшанбани ҳалок бўлганлар ҳотирасига мамлакатда мотам куни деб эълон қилди.

Президент расмий сайтида эълон қилинган Фармонда ушбу кун Украина ҳудуди бўйлаб Давлат байроғи туширилади, кўнгилочар-концерт дастурлар, спорт мусобақалар бекор қилинади ҳамда теле ва радио дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1