1

Энг баҳайбат уй мушуги

Рекорд 14.11.2017, 11:29
Энг баҳайбат  уй мушуги

Самсон лақабли мейнкун зотига мансуб гигант мушук дунёдаги энг баҳайбат уй мушуги номига асосий даъвогар бўлиб турибди. Сиртдан қараганда, кўпроқ силовсинни эслатиб юборувчи ушбу жонивор 12,7 кг. тош босади, узунлиги эса 1,22 метрга етади. Ҳозирча у 2013 йили ҳаётдан кўз юмган амалдаги рекордчидан (1,23 метр) бироз ортда қолмоқда.

Ўзининг ноодатий вазнига қарамай, Самсон ҳар бир мушук каби нормал ҳаёт кечиради. “У семиз эмас, ҳатто ортиқча вазндан сира азият чекмайди. У ўз ўлчамларига нисбатан фавқулодда жуда чаққон ва бақувват. Шу билан бирга, ақлли жонивор ҳамдир. Ҳар куни эрталаб ётоқхонамнинг эшиги очилишини кутиб туради. Кейин диванимга чиқиб уни эркалашимга одатланган”, дейди мушукнинг эгаси Жонатан.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1