АсосийJamiyat

​БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ САЙТИДА ЖОЙЛАШТИРИЛДИ

'​БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ САЙТИДА ЖОЙЛАШТИРИЛДИ'ning rasmi

Энди давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни Адлия вазирлигининг расмий сайти (minjust.uz/uz/interactive/vakancy/) ҳамда ҳамда www.jurist.wintech.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Мазкур дастур QWERTY корхонаси дастурчилари томонидан яратилган бўлиб, унда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларида фаолият юритаётган 3040 та ходимлар тўғрисида шахсий маълумотлар, уларнинг аттестациядан ўтганлиги ва малака оширганлиги ҳамда мартаба даражаларига эга эканлиги ҳамда вакант жойлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона маълумотлар базасидан барча эркин фойдаланиш имкониятига эга.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига вазирликнинг расмий сайтида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратиш ҳамда унинг мунтазам равишда янгиланиб турилишини таъминлаш юзасидан топширилган вазифанинг амалдаги ифодасидир.

    Бошқа янгиликлар