1

«ШИФОКОРЛАРДАН НОРОЗИМАН!»

САВОЛ-ЖАВОБ 18.11.2017, 16:02
«ШИФОКОРЛАРДАН НОРОЗИМАН!»

— Тақдир тақозоси билан фарзандим ОИТС га чалинган. Гоҳида оддий тиббий ёрдам зарурияти билан поликлиникаларга мурожаат қилишга тўғри келади. Аммо шифокорлар боламнинг касалини билиб, қўпол муомала қилишади. Болагинам эса «Ойи, ОИТС сан деб гапираверишади, нега мен шундайман» деганча юрагимни тилкалайди. Гиппократ қасамини ичган шифокорлар барча беморларга тенг муносабатда бўлиши керакмасмиди? Адолат қани?

Исмини сир тутган муштарий

Адвокат Дилфуза Тўхтаева: — Бу ҳолатда шифокорлар хатти-ҳаракати нотўғри! Фарзандингиз қандай хасталикка чалинганидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Хастлиги боис тиббий ёрдам олишда чекловлар ўрнатилмаган.

Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1