АсосийJamiyat

19 НОЯБРЬ – ХАЛҚАРО АЁЛЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ КУНИНИ НИШОНЛАШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

'19 НОЯБРЬ – ХАЛҚАРО АЁЛЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ КУНИНИ НИШОНЛАШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ'ning rasmi

Пойтахтимизда “Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишида аёллар тадбиркорлигининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида конференция бўлиб ўтди.

Тадбир “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси, Хотин-қизлар қўмитаси кўмагида ташкил этилди.

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси раиси Г.Маҳмудова, парламент Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов ва бошқалар мамлакатимиздаги изчил ислоҳотлар туфайли аёллар тадбиркорлиги, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, ишбилармон аёллар иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар