1

Хизмат ҳақини бир триллионлик купюра билан тўламоқчи бўлган америкалик қўлга олинди

ДУНЁ 26.02.2014, 11:31
Хизмат ҳақини бир триллионлик купюра билан тўламоқчи бўлган америкалик қўлга олинди
Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида бир триллион АҚШ долларига қайтим бера олиш қобилиятига эга дўкон ёки ресторан кассаси бўлмаса керак.  

АҚШнинг Самтер шаҳри ресторанларида хизмат кўрсатувчи офинциант бу купюрани кўриб, саросимага тушди. Бу ҳам етмагандай мижоз пластик карточка билан тўлай олмагани учун кечирим ҳам сўради. 

53 ёшли америкалик Майкл Уильямс севгилиси билан  тушлик қилгани ресторанга ташриф буюради.  Овқатланиб бўлгач Майкл официантни ўз олдига чақириб, пластик карточкасида пул қолмаганлиги сабабли нақд пул билан тўлашини айтади. Шундан сўнг у чўнтагидан бир триллион долларли купюра чиқаради.
 
Ҳайратга тушган офинциант кассага боришни ҳаёлига ҳам келтирмай полицияга қўнғироқ қилади.  Воқеа жойига етиб келган полиция ходимларига Майкл “триллионер” эканлигини айтади. Бунинг оқибатида полиция уни қамоққа олди. Уни қалбаки пул учун эмас, ҳукуматга ҳурматсизликда айблашди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1