1

​БУХОРОДА БЕМОРДАН ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ УЧУН 4 МИЛЛИОН СЎМ ТАЛАБ ҚИЛГАН ШИФОКОР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 21.11.2017, 11:35
​БУХОРОДА БЕМОРДАН ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ УЧУН 4 МИЛЛИОН СЎМ ТАЛАБ ҚИЛГАН ШИФОКОР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Бухоро вилояти ИИБнинг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Касби туман Юксалиш қишлоғи 8-уйда яшовчи, 1990 йилда туғилган Эркин Тўхтаев соғлигини тиклаш учун Бухоро вилоятидаги Онкология диспансерига мурожаат қилади.

Унга шифокорлар томонидан жиддий ташхис қўйилгандан кейин жарроҳлик амалиёти орқали касалликни бартараф этиш мумкинлиги тушунтирилади. Ўзини қийнаётган дарддан холос бўлиш умиди уйғонган Тўхтаев жарроҳлик амалиётига рози бўлганда, шифохонада жарроҳ сифатида фаолият юритаётган Умиджон Мамедов ундан жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун 4 миллион сўм пулни талаб қилади.

Таъмагир шифокорнинг ушбу талабидан норози бўлган Эркин Тўхтаев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, нафси ҳакалак отган шифокорга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.

Беморнинг аризаси юзасидан ходимлар томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, Олимхўжаев кўчаси 1-уйда яшовчи, 1975 йилда туғилган, Бухоро вилоят Онкология диспансери врачи Мамедов Умиджон Суннатович Бухоро вилоят Онкология диспансерида даволанаётган Э.Ҳ.Тўхтаевни даволаш жараёнида жаррохлик амалиётини ўтказиш учун 4 млн. сўм пул талаб қилиб, хизмат хонасида 1.000.000 сўм пулни олаётган вақтида ашёвий далил билан бирга жиноят устида қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Мамедовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 214-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1