my5
all

2019 ЙИЛДАН АСАКА АВТОЗАВОДИДА TRACKER ВА ЯНГИЛАНГАН COBALT ҲАМДА МОТОЦИКЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

ИҚТИСОДИЁТ 22.11.2017, 13:50
3215
2019 ЙИЛДАН АСАКА АВТОЗАВОДИДА TRACKER ВА ЯНГИЛАНГАН COBALT ҲАМДА МОТОЦИКЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан янги йўловчи ташувчи «Tracker» автомобили, модернизация қилинган «Cobalt» модели, шунингдек, мотоцикл ва мотороллерларни серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Келишувлар доирасида янги авлод «Chevrolet Tracker» ихчам автомобилини серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш кўзда тутилган. Автомобиль 1,8 литрли 140 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади. 100 км га ёқилғи сарфи 8,1 литрни ташкил қилади. Ишлаб чиқариш тўлиқ технологик цикл (штамплаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш) бўйича амалга оширилади. Автомобилнинг локализация даражаси 50 фоиздан ошади.

Бундан ташқари, келишувда «Cobalt» автомобилини янгилаш ҳам назарда тутилган. Бу эса ўз ўрнида ички ва ташқи бозорларда моделнинг жозибадорлигини оширади. GM Uzbekistan Alliance’нинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятининг ўсишига ёрдам беради. Иккала моделнинг серияли ишлаб чиқарилиши Асака автомобиль заводи негизида 2019- йилдан бошланади.Ташриф давомида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «DK Group» ўртасида мотоцикл ва уч ғилдиракли юк ташувчи мотороллерларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Шартнома Ўзбекистонда мотоцикл ва уч ғилдиракли юк ташувчи мотороллерларни турли моделларини ишлаб чиқиш имконини беради. Мотоцикл ва мотороллерлар қулай нарх сегментида тақдим этилиб, узоқ масофадаги ўтиш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи аҳолининг ҳаракатланишида ва маҳсулотларни ташишда жуда қулай ва нархи бир неча борабар арзон.

«Ўзавтосаноат» АЖ ва Корея Республикаси автомобиль саноати корхоналари ўртасида ўтказилган учрашувлар натижасида умумий қиймати 189,9 млн. АҚШ долларига тенг 7 та битим, савдо-иқтисодий соҳага оид 614 млн долларлик шартномалар имзоланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° облачно с прояснениями
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49