Дубайдаги Бурж Халифа биноси дунёдаги энг баланд иморат ҳисобланади.
Ўтган йили ушбу бинога 1,87 миллион киши ташриф буюрган. Бу ҳақда Emirates24/7 нашри хабар беради.
124-қаватдаги At the top майдонига ташриф буюрувчиларнинг сони 2012 йилга нисбатан 13 фоизга ўсган.
Ташриф буюрувчиларнинг кўпчилиги сайёҳлар бўлиб, улардан 23% Германия, 15% Буюк Британия, 11% Россия ва Ҳиндистон фуқароларидир.
Бурж Халифанинг баландлиги 830 метрга тенг. Бино 5 йил давомида қурилган бўлиб, унинг қурилиш ишлари 2010 йилда тугатилган.