МХА фойдаланувчиларни вебкамералар орқали кузатишган

ДУНЁ 28.02.2014, 12:28
МХА фойдаланувчиларни вебкамералар орқали кузатишган
Британиянинг GCHQ давлат агентлигининг жосуслари фуқароларни уларнинг вебкамералари орқали кузатишганлиги маълум бўлди.

Олинган тасвирларни улар ўз серверларида сақлашган. Бу ҳақда Guardian нашри хабар бермоқда.
  
Британия нашрига Optic Nerve дастури ҳақида Эдвард Сноуден сўзлаб берган. Унинг қўлига 2008-2010 йиллардаги суратлар келиб тушган. Сноуденнинг сўзларига кўра, Британия махсус хизмати ҳар 5 дақиқада видеочатлардан скриншотларни юклаб олишган.  

Қизиғи, фақатгина Yahoo! компаниясининг видеочатлари кузатилган. Нашрнинг ёзишича, 2008 йили ярим йил ичида GCHQ 1,8 млн скриншот юклаб олган.

Кузатув бутун дунё бўйлаб амалга оширилган. Британияликлар маълумотларни фақатгина АҚШга тақдим этишган. АҚШ махсус хизмати барча керакли бўлган ҳужжатларни океан ортидаги ҳамкасбларидан олишган.
 
Yahoo! компанияси вакиллари кузатув ҳақида хабарлари йўқлигини айтишди. Уларнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Британия жосусларининг кузатувларига йўл қўйиб бўлмайди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1