— Турмуш ўртоғим I гуруҳ ногирони, ўзим II гуруҳ ногирониман. Турмуш ўртоғимга қараб ўтирганим ҳисобга олиниб, пенсиям оширилиши мумкинми?
Муяссар Собирова, Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани
М.ТЛЕУОВ, Пенсия жамғармаси ижро этувчи директорининг ўринбосари
— Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўрисида"ги Қонуннинг 37-моддаси "д" бандига асосан I гуруҳ ногиронига қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан I гуруҳ ногиронига қараб турилган вақт ушбу модданинг "а"-"г" бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлганда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 54-бандига мувофиқ ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақти ёшга доир ёки вафот этган ногирон учун боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига қўшиб ҳисобланади. Қонун ҳужжатларида қараб турган шахсга нисбатан бошқа имтиёзлар кўзда тутилмаган.






