АсосийJamiyat

АВТОҲАЛОКАТ ТУФАЙЛИ АВТОМОБИЛЬ ИЧИДА ҚИСИЛИБ ҚОЛГАН ҲАЙДОВЧИ ҚУТҚАРИБ ОЛИНДИ

'АВТОҲАЛОКАТ ТУФАЙЛИ АВТОМОБИЛЬ ИЧИДА ҚИСИЛИБ ҚОЛГАН ҲАЙДОВЧИ ҚУТҚАРИБ ОЛИНДИ'ning rasmi

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига 2017 йил 19 ноябр куни соат 12:35 ларда М-39 “Тошкент-Термиз” автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.

Бошқарма қутқарувчилари воқеа жойига етиб боришганда Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган юк автомашинаси ва енгил автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган бўлиб, юк автомобили ҳайдовчиси машина салонида сиқилиб қолиб кетганлиги маълум бўлди.

Қутқарувчиларнинг вазиятга тўғри баҳо бериш, аниқ ва тезкор ҳаракатлар натижасида юк автомашинаси салонида қисилиб қолган ҳайдовчини махсус қутқарув воситалари ёрдамида автомашина салонидан чиқариб олишди ва Ғаллаорол туман Марказий клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ушбу орқали яна бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди.

    Бошқа янгиликлар