1

Тошкентнинг Сирғали тумани бизнесни ривожлантириш ҳудудига айланади

ЖАМИЯТ 03.03.2014, 14:52
Тошкентнинг Сирғали тумани бизнесни ривожлантириш ҳудудига айланади

Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани яқин вақт ичида тадбиркорларни жалб қилиш марказига айланади.

Шаҳар ҳокимияти бу ерда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ноёб лойиҳа амалга оширишни режалаштирган, дея хабар беради Podrobno нашри. Бунинг учун Сирғали туманида ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бўйича тажриба режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу режа икки йил давомида тажриба асосида синалади, у омадли амалга оширилган тақдирда Тошкентнинг бошқа туманларида ҳам татбиқ этилади. Хусусан, Сирғалида янги ишлаб чиқариш қувватига эга корхона ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган индустриал ҳудуд ташкил этилади. Бундан ташқари бу ерда муҳандислик тузилмалари, логистика ва бизнес марказлар ташкил этилади.

Тадбиркорларни, айниқса ҳорижий бизнес кишиларини жалб қилиш мақсадида лойиҳа доирасида Интернетда махсус портал яратиш кўзда тутилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1