Эртага Тошкентда “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форуми ўз фаолиятини бошлашидан хабарингиз бор. Унда яна бир ноёб дурдона китоб нусхасининг тақдимот маросими бўлиб ўтади.
Меърожнома” - туркий адабиётнинг бебаҳо ёдгорлиги бўлиб, XIV асрда ўзбек шоири Ҳайдар Хоразмий томонидан битилган. Асар араб ва уйғур ёзувларидан фойдаланган ҳолда мумтоз ўзбек тили – қадимги туркийда ёзилган. Асар Соҳибқирон Амир Темурнинг ўғли, буюк олим ва шоҳ Мирзо Улуғбекнинг отаси Шоҳрух Мирзо топшириғи билан яратилган. Қўлёзма яратилишида ўз даврининг энг яхши миниатюрачи рассомлари иштирок этишган. 84 та саҳифани ўз ичига олган “Меърожнома”нинг 70 та саҳифасини муҳташам миниатюралар ташкил этади. Унда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг меърожга чиқишлари, бир кечада Маккадан Қуддусга бориб, Масжидул-ақсони зиёрат қилишлари билан боғлиқ миниатюраларин ҳам кўриш мумкин. Ушбу бебаҳо қўлёзма Франция Миллий кутубхонасида сақланмоқда.






