“Голос” лойиҳасида барчани меҳрини қозонган ҳамюртимиз Севара Назархон Россиянинг биринчи каналидаги янги “Точь-в-точь” шоусида қатнашди.
Севара шоунинг биринчи босқичида англиялик поп-хонанда Шадэнинг таронасини ижро этиб, 23 балл тўплади.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Леонид Ярмольник, Геннадий Хазанов ва Любовь Казарновская Севаранинг иштирокини юқори 5 баллга, Максим Аверин ҳамда Елена Ваенга эса 4 баллга баҳолашди. Шу тариқа Севара Назархон 23 балл билан 5 ўринни эгаллади.
Лойиҳада шунингдек, Ирина Дубцова, кичик Владимир Пресняков, Дмитрий Колдун, Жасмин, Наталья Подольская, Натали, Татьяна Буланова, Витас, Елена Ваенга, Юрий Гальцев ва Ренат Ибрагимовлар иштирок этишди.





