1

“Соғлом авлод учун” аҳлоқ тузатиш колониясидаги аёлларни байрам билан қутлади

ЖАМИЯТ 04.03.2014, 11:15
“Соғлом авлод учун” аҳлоқ тузатиш колониясидаги аёлларни байрам билан қутлади

Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси 4 март куни Тошкент вилояти Зангиота туманидаги аёллар аҳлоқ тузатиш колониясида маданий тадбир ташкил этди.

Тадбир “Ўзбегим ёшлари” гуруҳи иштирокида бўлиб ўтади. Тадбир доирасида аёллар учун жамғарма томонидан кийим-кечак, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамлари топширилди. Шунингдек, “Ўзбегим ёшлари” гуруҳи вакиллари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад колониядаги аёлларнинг кўнглига илиқлик олиб кириш, уларни байрам муносабати билан табриклаш ҳамда қалбларида озгина фурсат бўлсада озодлик нашидасини улашган ҳолда бундан кейинги ҳаётларида тўғри йўлга бошлашдан иборатдир.

8 март Халқаро хотин-қизлар куни байрам сифатида расман 1975 йилда БМТ томонидан эълон қилинган. Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар йили ушбу байрам барча масканларда тантанали равишда нишонланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1