1

Гулжамол Асқарова Хотин-қизлар қўмитасидан ахборот олиш учун бир ой ялиниш кераклигини айтди

ЖАМИЯТ 04.03.2014, 14:07
Гулжамол Асқарова Хотин-қизлар қўмитасидан ахборот олиш учун бир ой ялиниш кераклигини айтди

Фейсбук ижтимоий тармоғида журналист Наргис Қосимованинг Хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Асқаровадан норозилик шарҳи журналистлар ўртасида музокарага сабаб бўлди, дея хабар беради Pressnews сайти.

Нашрнинг ёзишича, Наргис Қосимова "Фермер" журнали номидан Элмира Боситхановадан интервью олиш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Асқаровага мурожаат қилган, аммо бу мурожаатга нисбатан бундай журнал борлигини билмаслиги ва билишни ҳам истамаслигини маълум қилган.
“Қўмита раҳбаридан интервью олиш ҳақидаги журналист мурожаатига эса Хотин -қизлар қўмитасидан ахборот олиш учун бир ой олдин бориб, керак бўлса ялиниш лозимлигини айтган”, дея ёзади нашр.
Наргис Қосимова ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ушбу вазиятни қуйидагича изоҳлаган
“Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизматининг раҳбари Гулжамол Асқарова ўзининг сиёсий жиҳатдан саводсизлиги ва маданиятсизлигини кўрсатди. "Фермер" журнали номидан Баситханова Элмира Иркиновнадан интервью олиш учун мурожаат қилганимда у бундай журнал мутлақо йўқлиги ва борлигини билишни ҳам истамаслигини, Элмира Иркиновнадан сўрамасдан унинг номидан ҳеч қачон бу журналга интервью бермаслигини (республикамиз тадбиркор, ишбилармон фермерларининг аксарият қисмини хотин-қизлар ташкил этган ва Юртбошимиз томонидан фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш ҳақида гапирилаётган бир пайтда), журналист Хотин -қизлар қўмитасидан ахборот олиш учун бир ой олдин бориб, керак бўлса ялиниб ахборот олиши лозимлигини “уқтирди”. “Сиз Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги Қонуни ҳақида эшитганмисиз”, деган саволимга, бундай қонун мутлақо йўқлигини айтди. 
Афсус, афсус!!! Ахборот хизматлари ҳар бир ташкилотнинг юзи ҳисобланади. Наҳотки, Республика Хотин қизлар қўмитасининг имиджини шакллантириш мутлақо муомала маданиятидан бехабар, саводсиз аёл қўлида бўлса?”

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1