АсосийJamiyat

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 9 киши ҳалок бўлди жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бор

Қозоғистоннинг Жамбил туманида ЙТҲ оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун Қозоғистон республикаси ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

РИА ахборот агентлиги хабарига кўра, транспорт ҳодисаси Олма-Ота – Тошкент автойўлининг 175 километрида якшанба куни кечқурун соат 21:40 да содир бўлди. Маълумотларга кўра ичида 53 йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи бўлган VanHool автобуси Mercedes микроавтобуси билан тўқнашиб кетган. Микроавтобусда қанча йўловчи бўлгани аниқланмаган.

Хабарда айтилишича, ЙТҲ оқибатида микроавтобус ҳайдовчиси ва саккиз нафар йўловчи ҳалок бўлган, улар шахси аниқланмаган Қирғизистон фуқароларидир.

11 нафар микроавтобус йўловчиси касалхонага ёткизилган, улар орасида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бор.

    Бошқа янгиликлар