АсосийDunyo

Ё.ПРАЙФЕР: “ЎЗБЕКИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ “ЯНГИ ИҚТИСОДИЙ ЙЎЛБАРСИ”

'Ё.ПРАЙФЕР: “ЎЗБЕКИСТОН МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ “ЯНГИ ИҚТИСОДИЙ ЙЎЛБАРСИ”'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Халқаро тадқиқотлар ахборот-таҳлилий маркази, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда бошқа идоралар вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси беш кунлик ташриф билан -Германия Федератив Республикасида бўлди.

Ташриф доирасида халқаро экспертлар билан учрашувлар ўтказилди. Хорижлик мутахассислар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳақида ўз фикр-мулоҳозаларини билдиришди.
Германия Бундестаги депутати, ХДИ/ХСИ партиялари парламентдаги фрактсияси аъзоси Ёахим Прайфер “Ўзбекистон Марказий Осиёнинг “янги иқтисодий йўлбарси”га айланиш учун барча имкониятга эга”, деди. Унинг сўзларига кўра, Германия бизнес ҳамжамияти муқобил энергетика, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш ҳамда туризм сингари истиқболли соҳаларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишга катта қизиқиш билан қарамоқда.

    Бошқа янгиликлар