АсосийJamiyat

Юнус-Ободда автомобил газ балони портлади: қурбонлар йўқ

Бугун тунги соат 2:30 оралиғида Юнус-Обод тумани 11-даҳасида портлаш содир бўлган.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ИИБ ЁҲББ Тошкент шаҳар бўлимига қўнғироқ қилдик.

Бизга берилган маълумотларга кўра, портлаш ўз вақтида синовдан ўтказилмаган газ балон носозлиги, яъни унда ҳосил бўлган ёриқ оқибатида содир бўлган. Газ балон портлаган “Жигули” автомобилида воқеа пайти ҳеч ким бўлмаган, машина турган жойида портлаб кетган, автомобил ўчиқ ҳолда бўлгани сабабли эса ёнғин юзага келмаган. 

Бошқармада айтилишича, бундай нохуш ҳолатлар бўлмаслиги учун газ балон ускунасини ўрнатган ҳайдовчилар уни ўз вақтида махсус текширувдан ўтказишлари шарт.

Сабаби машинага қуйилган оз миқдордаги ортиқча газ ҳам унда шиш ҳосил бўлишига, оқибатда эса ёриқ ҳосил бўлиб, ана шундай бахтсиз ҳодисалар юзага келишига олиб келади.

    Бошқа янгиликлар