АсосийJamiyat

“Havas” оилавий гуруҳи соғлом болалар байрамини уюштирди

2014 йил юртбошимиз томонидан “Соғлом бола йили” деб эълон қилинганлиги болажонларимизни  янада ақлан, жисмонан ва ғоявий етук инсонлар булиб вояга етишларига улкан заминлар яратмоқда.

Бу ишда Ўзбекистонимизнинг ҳар бир оиласи муносиб улуш қўшмоқда. Шундай оилалардан бири 2012 йил “Энг намунали ёш оила” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида фаҳрли I-ўринни олган Эрматовлар оиласидир. Улар жорий йилнинг 21 февралида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани хокимлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси билан ҳамкорликда уч қисмдан иборат “Соғлом болалар байрами” деб номланган катта концерт дастурини муҳлислар эътиборига ҳавола этишди.

Жумладан, тадбирни биринчи қисми “Ниҳол илҳомлари” деб номланиб дастурда Эрматовлар оиласининг тўнғич фарзанди бир неча Халкаро ва Республика пианиночилар кўрик-танловларининг ғолиби, 2012 йил Франциядан ўтказилган пианиночилар кўрик-танловининг фаҳрли I-ўрин соҳиби, энг қувонарлиси 2013 йилда муҳтарам юртбошимиз томонидан таъсис этилган "Ниҳол" давлат мукофоти совриндори Қаҳрамон Ғуломжонов ҳамда унинг укаси cкрипка буйича бир неча Халкаро кўрик-танловлар ғолиби, жумладан, 2012 йил скрипка бўйича Францияда ўтказилган Халқаро кўрик-танлов I-ўрин соҳиби, Глиэр номидаги Рспублика иҳтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 5-синф ўқувчиси Достонбек Ғуломжоновлар Ўзбекистон давлат консерваторияси симфоник оркестр жўрлигида жаҳон классик куйларидан ижро этишди.

Иккинчи қисмда оиланинг яна бир аъзоси Республика рассомлик коллежи Тарихий либослар бўлими 2-босқич ўқувчиси Шаҳнозахон Ғуломжонова “40 либос нафосати” деб номланган илк шахсий рангтасвир кўргазмасини намойиш этди. Кўргазмада тарихий либосларга замонавийликни уйғунлаштирилгани ва ҳар бир ижод намунасида Шаҳноза ўз қиёфасини акс эттирганлигини кўриш мумкин.

Учинчи қисмда эса эстрада қўшиқлари жаранг сочди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, янграган қўшиқларнинг аксаряти Қаҳрамоннинг ижод маҳсулидир. У Ўзбекистон Давлат консерваториясига имтиёзли ўқишга қабул қилинган ва ҳозирда "Бастакорлик" йуналишида устози Ойдин Абдуллаева қўлида 2-босқичда таҳсил олади. Концертда “Havas” гуруҳининг барча оила аъзолари, жумладан, ўзининг ширин овози билан беш ёшли оиланинг энг кенжаси Робияхон Ғуломжонова, саҳна либослари дизайнери ва пардозчи сифатида гуруҳ аъзоларининг онаси олий маълумотли педагог-руҳшунос Матлубахон Эрматова, гуруҳ аъзоларининг отаси рассом, Санъатшунослик фанлари номзоди Рустамжон Эрматов эса қўшиқларнинг шеър муаллифи, ёшларни ўқишга, касб-ҳунар ўрганишга, одоб-аҳлоқ ва жонажон Ватанимизга муносиб ёшлар бўлишга чин маънода чорлай олди десак муболаға бўлмайди. Айниқса концерт якунида ижро этилган “Соғлом болалар” қўшиғи тадбирга чинакам байрам шукуҳини олиб кирди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманидаги барча ўқув муассасаларидан, Чилонзор туманидаги 22-меҳрибонлик уйидан ташриф буюрган ёшлар бугунги кун тарбиясида санъатнинг нақадар ўрни юксак даражада эканлигини англаш билан бир қаторда мароқли ҳордиқ чиқардилар.  

    Бошқа янгиликлар