Медиа-форум доирасида “Мумтоз мусиқа кечаси” ўтказилди. Унда санъат усталари ўзбек фольклори намуналаридан ижро этиб беришди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ЮНЕСКОнинг оғзаки ва номоддий маданий мероси дурдоналари рўйхатига киритилган миллий ўзбек мумтоз мақомлари намуналаридан ҳам баҳраманд бўлишди.
Дастурни телебошловчилар Нилуфар Сотиболдиева ҳамда Анвар Азимов олиб боришди.



Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА. Фотомухбир: Омил ҲАКИМОВ