АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Бутунжаҳон глаукома ҳафталиги бўлиб ўтади

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази ташаббуси билан 10-15 март кунлари Ўзбекистонда Бутунжаҳон глаукома ҳафталиги бўлиб ўтади. 

15 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан очиқ эшиклар куни деб эълон қилинди. Шу куни 35 ёшдан катта бўлганлар мамлакатнинг барча офтальмологик клиникаларида бепул кўрикдан ўтишлари ҳамда маслаҳатлар олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда “Uzbekistan Today” нашри хабар қилади.

Нашрнинг қайд этишича, глаукома сурункали касаллик бўлиб, кўз ички босимининг кучайиши билан кузатилади ва бошланғич босқичи яширин тарзда ўтади. Ўзбекистонда бу касаллик билан турли ёшдагилар жабр тортмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, касалликни ўз вақтида аниқлаш ва унинг олдини олиш кўрликни тўхтатишга олиб келади.

    Бошқа янгиликлар