1

Қрим Россия Федерацияси таркибига кириш масаласини кўриб чиқади

ДУНЁ 06.03.2014, 16:17
Қрим Россия Федерацияси таркибига кириш масаласини кўриб чиқади

Қрим Олий кенгаши 16 март куни мамлакатни қайси Давлат таркибига кириши тўғрисида референдум ўтказишини маълум қилди.

Бу ҳақда Қрим бош вазир ўринбосари Рустам Темиргалиев маълум қилди. 

“Референдум 16 март кунига белгиланди”, - дейди Темиргалиев.

Унинг сўзларига кўра, референдумда иккита масала кўтарилади. Булар Қримнинг Россия Федерацияси таркибига кириши ва 1992 йилдаги Қрим Коституциясини тиклаш масалаларидир.

Қримнинг 1992 йилдаги коституциясига кўра, республика Украина таркибига киради ва у билан ўз муносабатларини шартнома ва келишувлар орқали аниқлайди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1