Наврўз байрами арафасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси баъзи бир маҳаллий йўналишларга тарифлар пасайганини маълум қилди.
2014 йилнинг 10 мартидан Тошкент-Навоий ва Навоий –Тошкент йўналиши бўйича махсус тариф киритилади. Янги тариф бўйича Тошкент-Навоий йўналиши бўйича авиачипта нархи 29 еврони ва Навоий –Тошкент йўналиши бўйича 27 еврони ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун тўлов ЎзР Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича сўмда амалга оширилади. Акция 2014 йилнинг 31 майига қадар бажариладиган қатновларида амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишидаги реклама тарифининг амал қилиши давом этмоқда ва бир томонга бундай авиачипта нархи 16 еврони ташкил қилади.