АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари юртимизда қор ёғади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасига қарашли гидрометеорология хизмати марказидан хабар қилинишича, юртимизда 8 март куни ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кечга томон қорга айланиши мумкин.

Шамол ғарбдан секундига 7-12 м тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

9 март - куни эса ҳаво ҳарорати кундузи 3-5 даража илиқ, кечаси 0-2 даража совуқ бўлади. Вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади.  

    Бошқа янгиликлар