1

Ойбек Нигора учун “қурбон”ликлар қилди...

ШОУ-БИЗНЕС 07.03.2014, 14:53
Ойбек Нигора учун “қурбон”ликлар  қилди...

8 март... Бу байрамни аёллар қанчалик хаяжон билан қарши олса, бу кун эркаклар учун ҳис-ҳаяжонсиз ўтмайди. Биз эркаклар эрта тонгдан энг чиройли гулларни ҳарид қилиш, кутилмаган совғалар тайёрлаш, керак бўлса аёллар учун бу  кунни ошхонада ўтказишга ҳам розимиз! Буларнинг бари қалб қўримиздан жой олган аёлларимизнинг қувончи учун.

Хонанда Ойбек ҳам бу кунни муносиб нишонлаш учун аёллардаги энг инжиқ одатларнинг саккизтасига рози бўлиб, ўз Нигораси учун ҳамма нарсага тайёр эканини исботлади. Байрам муносабати билан махсус тайёрланган “Сиз учун...” лойиҳасида ўзингиз бунга гувоҳ бўласиз...

Нигора Исмоилова, хонанда:

— Ойбек охирги бор нима совға бергани эсимда йўқ. Ўзи яқиндагина хафалашиб қолгандик. Агар байрамда мен унга қўйган шартларимни бажарса, балки уни кечирарман...

У ҳеч қачон мени кийган либосларим билан қизиқмайди. Ҳатто “Либосингиз ярашибди!” ҳам демайди. Шунинг учун:

1. Мени дўконга олиб бориб, танлаган либосларимни нархига қарамай олиб берсин;

2. Ойбекнинг вазнидан ҳавотирдаман. Кўз ўнгимда мен айтган машқларни бажарсин (Мен буюрган машқларни 10 тадан 3 тасини ҳам қила олса-а-а)!

3. Мен керакманми? Кутсин!

4. Сочимни танқид қилишни “қотиради”. Қани би-и-р соч турмаклаб кўрсинчи.

5. Ҳайдовчилик гувоҳномам Ойбекни деб чанг босиб ётибди. Қачонгача машина бошқарадиган аёлларга ҳавас билан боқаман. Мен ҳам машина ҳайдай.

6. Ойбек учун аталган энг нозик шартим — уни энг яхши кўрган нарсасидан маҳрум қиламан. Хўш, мен билан футбол эмас, сериал кўришга сабри етармикин?

7. Сиз билмайдиган бир сирни очаман! Ойбекни 10 дақиқа ҳам болалар билан бирга қолдириб бўлмайди. Ё ўзи ҳам болага айланиб, болалар билан нарса талашади ёки...

8. Ойбекнинг қўли меникидан ҳам ширинлигини биламан. Лекин унинг эркаклик ғурури ошхонада аёл киши учун куймаланишга йўл қўймайди.

Қамариддин Шайхов тайёрлади.

Фотомухбир: Равшан ШОКИРОВ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1