АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қизларни бачадон бўйни саратонига қарши эмлашади

2015 йилдан Вакцина ва иммунизация ишлари бўйича Глобал Альянс (GAVI Alliance) қизларни одам папиломаси вирусига қарши эмлаш бўйича дастурни амалга оширишга кўмаклаша бошлайди.

GAVI Alliance хабар қилишича, Ўзбекистонда қизларни папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича дастур ишлаб чиқилди. Мазкур дастур 10 дан 12 ёшгача бўлган болаларни ўз ичига олади. Дастурни амалга ошириш қизларни бачадон бўйни саратони касалидан ҳимоя қилади.

Қизларни эмлаш ишлари юртимиз мактаб ва тиббиёт муассасаларида ўтказилади, дея хабар қилади Uzdaily нашри.

Бачадон бўйни саратони ривожланган мамлакатларда аёллар ўртасида ўлим ҳолати юзага келишининг асосий сабабларидан биридир.

GAVI Alliance маълумотларига кўра, бутун дунёда бачадон бўйни саратонидан ҳар йили 266 минг нафар аёл вафот этади. Тегишли чоралар кўрилмаслиги оқибатида ушбу сон 2020 йилга келиб, 430 минг кишини ташкил қилади.

 

    Бошқа янгиликлар