1

​БУХОРОДА ЎЗИНИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ХОДИМИ ДЕБ ТАНИШТИРГАН ФИРИБГАР УШЛАНДИ

ЖИНОЯТ 04.12.2017, 14:42
​БУХОРОДА ЎЗИНИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ХОДИМИ ДЕБ ТАНИШТИРГАН ФИРИБГАР УШЛАНДИ

Олот тумани, Қумкашон МФЙда яшовчи, 1987 йилда туғилган Бердиев Рустам Рўзимуратович текин бойлик орттириш ниятида бировларни алдаш, ишончига кириш орқали турли миқдордаги пулларини қўлга киритишда “устаси фаранг” фирибгарлардан.

Бухоро вилояти ИИБ берган маълумотларга кўра, Р.Бердиев Олот тумани, Халфа МФЙ, Улуғбек кўчаси 2-хонада яшовчи, уй бекаси Хусаинова Умидахон Шукруллоевнага ўзини Миллий хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бошқармасида юқори лавозимда ишлашини, танишлари орқали Олот шаҳри ҳудудида Қишлоқ қурилиш банки томонидан қурилаётган икки қаватли намунавий лойиҳада қурилаётган уйлардан бирини арзон нархда сотиб олиб беришини, сўнгра уни Олот туман божхона комплексидаги ошхонага ишга жойлаштиришини ваъда қилиб, пора беришга қизиқтириб, уни алдаб, У.Хусаиновадан 200 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўм нақд пулларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли орқали қўлга киритиб, фирибгарлик ва пора беришга далолатчилик қилиш жиноятларини содир этган.

Бундан ташқари, Р.Бердиев, Олот тумани, Кесакли МФЙда яшовчи, Эгамова Мамлакат Меҳмоновнага онаси бетоб бўлиб қолганлигини, уни даволатишга пул зарур эканлигини, бир ҳафта ичида тўлиқ қайтариб беришини ваъда қилиб, уни алдаб, 1.500.000 сўмлик бир жуфт тилла зиракларини ва 500.000 сўм нақд пулларини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритганидан сўнг ваъда қилинган пулларни бермасдан турли хил бахоналар қилиб, унинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли орқали фирибгарлик жиноятини содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Р.Бердиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,25,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1